Тандирда нон ёпмай қўйган аёлларда рак ривожланмоқда — Зойир Мирзаев (видео)

Жамият

image

Тошкент вилояти хокими Зойир Мирзаев аёллар орасида рак касаллигининг ошишини уларнинг тандирда нон пиширмасликлари билан боғлади. Бу ҳақда у маҳаллада бўлиб ўтган учрашув давомида маълум қилди.

Зойир Мирзаевнинг айтишича, аёллар орасида рак касаллигининг ошишига сабаб бўлган омиллардан бири уларнинг тандирда нон ёпмаслиги. 

”Маҳаллаларга борганда, маҳалла айланамиз. Тандир йўқ. Нон ёпмаймиз. Чиройли қилиб ҳалиги макка унидан қўшиб, қора буғдойни қўшиб, қора нон қилиб берарди, у бошқача эди. Чиройли қилиб хўжайинларни ҳам аччиқ “булкага ўргатиб олдик”. Мен Самарқандда ишлаганимда кореялик доктор келди-да, аёлларда саратоннинг кўпайиш сабабларини таҳлил қилди. Нимага кўпайяпти бу саратон касаллиги? 7-8 та нарсани ёзган. Кам ҳаракатлилик биринчи ўринда турибди”,  дейди у.

Унинг айтишича, тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди. Сабаби тандирнинг олдига борганда организм қизийди, кейин қон икки баробар тез айланади. Шунинг тезлигида қон томирларни тозалайди. Қон ифлос бўлса, қайсидир безга микроб қўшилиб, секин-секин безлар уйғонади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

рак Тандир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг