Тугатилган Тоғли Қорабоғнинг собиқ ТИВ раҳбари ҳибсга олинди
Олам
−
01 Октябрь 2023
8776Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари собиқ ташқи ишлар вазири ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбари маслаҳатчиси Давид Бабаянни қўлга олиб, терговга топширди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
Аниқланишича, Давид Бабаян миллий адоват ва нафрат уйғотиш мақсадида жиноий ҳамжамиятнинг бир қисми сифатида террорчилик гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланган.
Бундан ташқари, Бабаян миллий адоват асосидаги терроризм, тинч аҳолини қасддан ўлдириш ва жароҳатлаш билан боғлиқ жиноятлар уюштиргани ҳақида жиддий шубҳалар аниқланган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Бабаян 2020 йил 17октабрда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрининг ҳимояланмаган ва тинч аҳоли пунктлари ва қуролсизлантирилган ҳудудларига қарши баллистик ракеталарни қўллашда иштирок этган.
Ҳозирда Бабаян Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати тергов изоляторида сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон чегарачилари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳукуматининг собиқ раҳбари Рубен Варданянни Арманистон ҳудудига ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олганди.
Аввалроқ тан олинмаган республика раҳбари Самвел Шаҳраманян Тоғли Қорабоғ Республикаси тугатилгани ҳақида фармон имзолаганди.
LiveБарчаси