Талабалар учун қишки таътил қачон бошланади?

Бу қизиқ

image

Аввалроқ, 22 декабрь куни бўладиган сайловлар муносабати билан талабалар учун қишки таътил даври 20 декабрдан 6 январгача деб белгиланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Аммо ҳалигача бу расман тасдиқланмади. “Таътил кунлари қачон аниқ бўлади”, деб савол берувчилар сони тобора ортиб боряпти. Мазкур масалада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби билан боғланганимизда, у бу борада бирор янгилик бўлмаганини маълум қилди.

Агарда талабалар учун таътил вақти ўзгарса, 19 декабрь - охирги ўқиш куни, 6 январь - биринчи ўқиш куни бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, одатда қишки таътилга кетиш арафасида талабаларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирмалар берилади.

Хабар сўнгги бор соат 13:50 да тўлдирилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Талабалар қишки таътил

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг