Талабалар дунёдаги энг кичик ва энг тезкор роботни ясади
Технология
−
20 Январь
7217АҚШнинг Вашингтон штати университети талабалари ҳашаротга ўхшаш, тез ҳаракатланадиган иккита микророботни ихтиро қилди. Бу ҳақда “Techxplore” нашри хабар берди.
Тадқиқотчилар ушбу роботга "Mini-bug" ва "Water strider" деб ном берган. Улар тез ҳаракат қилиши ва тўлиқ иш қобилияти билан бошқа роботлардан ажралиб туради. Шунингдек, бу роботлардан келажакда сунъий чанглатиш, қидирув-қутқарув, атроф-муҳит мониторинги, микро ишлаб чиқариш ва жарроҳликда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Маълумотларга кўра, "Mini-bug"нинг оғирлиги саккиз мг ни ташкил қилади, сув ўргимчагининг оғирлиги эса 55 мг. Иккаласи ҳам сонияда олти мм тезликда ҳаракатлана олади.
Эндиликда, тадқиқотчилар сув сатҳининг тепасида ҳам, унинг остида ҳам ҳаракатлана оладиган роботни ишлаб чиқмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорниядаги Стенфорд университети талабалари оддий материалдан 2 функцияли ёрдамчи роботни ихтиро қилганди.
Жавоҳир Йўлдашов