“Тахтлар ўйини” сериалидаги актёр вафот этди

Маданият-санъат

image

“Тахтлар ўйини” сериалида қизига мотам тутаётган чўпон ролини ижро этган британиялик актёр Даррен Кент 36 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

Келтирилишича, актёр жорий йилнинг 11 август куни ота-онаси ва энг яқин дўсти қуршовида вафот этган. Кент ҳаётининг сўнгги йилларида артрит ва остеопороздан азият чеккан ва кам учрайдиган тери касаллиги билан курашиб келган.

Маълумот учун, Даррен Кент 1987 йилда Англиянинг Эссекс округида туғилган. У 2014 йилда чиққан “Тахтлар ўйини”нинг “Болалар” деб номланган якуний, ўнинчи эпизодида роль ўйнаган.

Шунингдек, актёр “Зиндонлар ва аждаҳолар: Ўғрилар орасидаги ҳурмат ” (2023), “Кўзгулар” (2008), “Оппоғой ва овчи” (2012), “Кичкина бегона” (2018), “Жиперс Криперс: Қайта туғилган” (2021) фильмларида суратга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Даррен Кент Тахтлар ўйини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар