Тахтлар ўйини” актёри Лас-Вегасдаги спорт мусобақасида иштирок этади
Спорт
−
08 Январь 2293 1 дақиқа
“Тахтлар ўйини” сериалидаги роли билан машҳур бўлган исландиялик кучли спортчи ва актёр Хафтор Бьёрнссон Лас-Вегасдаги “Кенгайтирилган ўйинлар” (Enhanced Games) мусобақасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.
Бьёрнссон фаолияти давомида бир неча бор “Дунёнинг энг кучли одами” унвони ва нуфузли мусобақалар совриндори бўлган. Эндиликда у пауэрлифтинг (штангани кўтариш) бўйича янги мутлақ рекорд ўрнатишни режалаштирмоқда. Хафторнинг мақсади — 2025 йил сентябрь ойида қайд этилган 510 кглик натижани янгилашдир.
Қайд этилишича, допингга рухсат этилган илк “Кенгайтирилган ўйинлар” жорий йилнинг 21-24 май кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақа норасмий равишда “Стероидлар Олимпиадаси” деб ҳам аталмоқда.
Турнир дастуридан учта спорт тури ўрин олган:
- енгил атлетика;
- сузиш;
- оғир атлетика.
Мусобақа иштирокчиларига Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган моддалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Live
Барчаси