“Тахтақорача” довонида автомобиллар ҳаракати тикланди
Жамият
−
06 Февраль 2022
3327Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довони бугун, 6 февраль куни соат 11:00 дан ёпилгани эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати қисқа муддатга ёпилган йўл яна очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис автомобиллар ҳаракати учун қисқа муддатга ёпилган йўл 6 февраль куни соат 11:53 да қайта очилган.
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўрайди", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь