“Тахтақорача” довонида автомобиллар ҳаракати тикланди
Local
−
06 February 2022 4357 1 minute
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довони бугун, 6 февраль куни соат 11:00 дан ёпилгани эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати қисқа муддатга ёпилган йўл яна очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис автомобиллар ҳаракати учун қисқа муддатга ёпилган йўл 6 февраль куни соат 11:53 да қайта очилган.
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўрайди", дейилади хабарда.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November