“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди
Жамият
−
13 Декабрь 2021
7846Бугун, 13 декабрь куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани сабабли ҳаракат чекланган.
“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда “Тахтақорача" довонини қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь