“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди

Local

image

Бугун, 13 декабрь куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани сабабли ҳаракат чекланган.

“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда “Тахтақорача" довонини қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

328

Rating

3

Rate this article

Share with your friends