Таэквондо: Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Спорт

image

Токио Паралимпиадасининг таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида иштирок этган Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди.

Финал жангида ўзбекистонлик спортчи бразилиялик Менезес Безеррага қарши даянга чиқди ва мусобақанинг иккинчи рақамли таэквондочисини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, финал йўлида Наимовага Буюк Британия вакили Эми Трусдейл рақиблик қилганди. Эътиборли томони ўзбекистонлик таэквондочи мусобақанинг биринчи рақамли спортчисини 60:14 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди: 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза.


Мақола муаллифи

Теглар

Таэквондо Токио Паралимпиадаси Гулжаной Наимова Менезес Безерра

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг