Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига “ҳайфсан” берилди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2022 13289 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев тадбиркорни сўккани акс этган аудиоёзув тарқалди. Мазкур ҳолатга Наманган вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижроси бўйича кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Мазкур йиғилишда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шинингдек, у барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган эди. Бунга уни давлат хизматчисининг касб этикасини бузгани, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этгани сабаб бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь