Зойир Мирзаев Ангрен шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берди

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан бугун, 24 ноябрь куни имзоланган 439-10-0-Ф/22 сонли фармойишга биноан Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.  

Фармойишга кўра, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14-октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 595-сонли қарори талабларига риоя қилмагани, давлат хизматчисининг касб этикасини бузгани, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этгани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чорасига лойиқ кўрилган. 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимовга тегишли давлат хизматчиси учун номақбул сўзлар, ҳақоратлар ишлатилган аудиоёзув тарқалган эди. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссиясининг йиғилишида ана шу масала кўриб чиқилиб, тегишли чора кўриш учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга тақдимнома киритилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Одилбек Ортиқовга ҳам вилоят ҳокими фармойиши билан "ҳайфсан" берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг