Шовот тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Жамият

image

Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Одилбек Саъдуллаевич Ортиқов интизомий жазога тортилди. Унга “Ҳайфсан” берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов томонидан кеча, 22 ноябрь куни имзоланган 364-12-0-Ф/22 сонли фармойишда сўз борган. 

Қайд этилишича, туман ҳокими иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни лозим  даражада бажармасдан, хизмат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. .

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ғ.Сатторов зиммасига юкланган.

Интизомий жазо чорасини қўллашга Хоразм вилояти прокуратурасининг жорий йил 16 ноябрдаги интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори ва Одилбек Ортиқовнинг тушунтириш хати асос бўлган. 

Маълумот учун, Одилбек Ортиқов жорий йилнинг март ойидан буён Шовот тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Одилбек Ортиқов Шовот тумани

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг