Тадбиркорлар 3 тоифага ажратилиб, шунга кўра солиқ белгиланади – Президент

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари айланмасига кўра тоифаларга бўлиниб, шунга мувофиқ солиқ белгиланади. Бу ҳақда бугун, 22 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди.

Давлат раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди. 

Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

•    1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;
•    10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;
•    100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига.

Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади ёки улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.

Иккинчи тоифа, яъни айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.

"Ушбу имкониятлар 370 минг тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради", дейди Шавкат Мирзиёев.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг