Тадбиркор Ботир Раҳимов теннис федерациясига раҳбар бўлди
Спорт
−
17 Февраль 2025 9382 1 дақиқа
Бугун, 17 февраль куни тадбиркор Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, федерациянинг собиқ раҳбари Алишер Мирсоатов қишки спорт турлари ассоциацияси бошқарувига ўтгани сабабли, тадбиркор, узоқ йиллар давомида “Пахтакор” клуби президенти сифатида фаолият олиб борган мутахассис Ботир Раҳимов номзоди Ўзбекистон теннис федерацияси раислигига илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланди.
Тадбирда иштирок этган расмийлар федерацияларнинг янги раҳбариятини масъулиятли лавозимга сайлангани билан табриклади. Уларга олдинда турган Милан-Кортина-2026 қишки ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан вазифаларни белгилаб, бу борада ўз тавсияларини берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб, Ўзбекистон теннис федерациясининг олдинги раҳбари Алишер Мирсоатов эса Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси этиб сайланганди.
Live
Барчаси