Табиий офатлар Анталияда. Туристик ҳудуд ўрмонлари ёнмоқда (видео)

Олам

image

Туркиянинг Анталия провинциясида катта ўрмон ёнғини содир бўлди. Табиий офат туфайли бешта аҳоли яшаш пунктлари эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, бугун, 28 июль куни Анталия провинцияси  Манавгат туманида кенг кўламли ўрмон ёнғини содир бўлган. Ёнғин оқибатида ўнлаб гектар ўрмонлар ёниб кетган ва бешта турар-жой аҳолисини эвакуация қилишга тўғри келган. 

Хабарга кўра, ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Ёнғинни ўчириш учун бошқа провинциялардан самолёт, 19 та вертолёт, 103 та ўт ўт ўчириш машинаси ва 412 нафар мутахассис жўнатилган. Бироқ маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозирча ёнғинни ўчиришнинг имкони йўқ.

 Манавгат тумани мэрининг таъкидлашича, ёнғин кўплаб турар-жой ва бизнес биноларини вайрон қилиб, ушбу туманнинг марказини эгаллаб олган. Шу сабабли маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга тўғри келган. 

Бироқ мэр ёнғин қирғоқдан узоқлашиб борётганини таъкидламоқда. Шунинг учун ҳам Анталиянинг сайёҳлик ҳудудларидаги дам олувчилар қўрқувга тушмаган.

Аввалроқ, Туркия шимоли-шарқида Риза ва Артвин провинцияларида тошқин бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Артвин провинциясининг Архави туманида сув тошқинлари содир бўлди. Архави дарёси тошиб, туман маркази ва қишлоқ йўллари сув остида қолди. Риза вилоятининг Финдикли туманида ҳам шундай ҳолат юз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг