Табибликнинг рухсат этилмаган усулларини реклама қилганлар жавобгарликка тортилади

Жамият

image

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама тақиқланди. Бу ҳақда кеча, 5 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган тегишли қонунда сўз боради.

Қонунга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ табобати Табиблик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар