Светлана Осипова Олимпиадада кумуш медаль совриндори бўлди

Спорт

image

2024 йилги Париж ёзги Олимпиада ўйинлари тугашига оз фурсатлар қолди. Францияда ўтаётган ушбу спорт мусобақаларининг таэквондо баҳсларида ўзбекистонлик Светлана Осипова (+67 кг) финал беллашувида франциялик Альтея Лоренга қарши даянга чиқди. Бироқ у рақибасини мағлуб эта олмади. Шу тариқа Осипова Париж Олимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритди.

Шунингдек, Осипова Ўзбекистон тарихида таэквондо бўйича Олимпиада медалини олган илк аёл спортчига айланди.

Осипованинг финал учрашувидан сўнг Ўзбекистон делегациясининг турнирда жамғарган медаллари сони 12 тага етди. 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза.

Кечаги баҳсларда ушбу спортнинг -68 кг вазн тоифаси финалида ўзбекистонлик Улуғбек Рашидов иорданиялик Зайид Каримга қарши даянга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Бу билан Рашидов кетма-кет икки карра Олимпиада чемпионига айланди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг