СВБ фонида АҚШдаги 200 га яқин банк банкрот бўлиши мумкин

Олам

image

Силикон Водийси Банки банкротлиги фонида АҚШда яна камида 186 та банк худди шундай хавфга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Айтилишича, АҚШ банк тизими активларининг бозор қиймати баланс қийматидан 2,2 триллион доллар паст. Банк активлари ўртача 10 фоизга, энг жиддий зарар кўрган банклар эса 20 фоизга камайган.

Агар суғурталанмаган омонатчиларнинг ярми ўз пулларини қайтариб олишга қарор қилса, бу 186 та банк ва 300 миллиард долларлик омонатларни назарда тутади. Агар суғурталанмаган депозитларни олиб қўйиш банк активларини сотиш билан бирга амалга ошса, йўқотишлар бундан ҳам кўпроқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Силикон Водийси Банкининг банкротлиги 11 март куни эълон қилинган эди. Айни пайтда АҚШда Банкнинг қулаши бўйича тергов бошланган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг