Сузувчи 4 ой давомида Исландия атрофини айланиб чиқди
Спорт
−
15 Сентябрь 2716 1 дақиқа
Британиялик спортчи Росс Эжли Исландиянинг 1600 км чегарасини тўлиқ сузган биринчи одам бўлиб, номини тарихга ёзди. Бу ҳақда “Sky news” нашри хабар берди.
Манбага кўра, спортчи 4 ой давомида совуқ ҳарорат, кучли тўлқинлар билан курашиб, оғир жисмоний харакатларга чидаган. У 2025 йил 17 май санасида сузишни бошлаган ва 2025 йилнинг 8 сентябрь санасида якунлаган. Спортчининг 4 ой давомидаги кунлик режими 6 соат сузиш ва яхтада 6 соат дам олиш билан ўтган. Бу вақтда сувнинг ўртача ҳарорати 3 °C ни ташкил этган. Бу ҳаракатлар учун Эжлига катта энергия керак бўлган. Шунинг учун спортчи ҳар куни 10 000 – 15 000 калория истеъмол қилган.
Сузиш саёҳати давомида Эжли катта илмий тадқиқотда иштирок этган. У Исландия университети билан ҳамкорликда ишлаган. Мақсад – микропластик ифлосланиш ва мамлакат қирғоқлари бўйлаб денгиз ҳаёти ҳақида яхшироқ тушунчага эга бўлиш эди.