Суюнчи! Андижонда 4 эгизак туғилди (видео)

Жамият

image

Бугун, 25 август куни Андижон вилоятида 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди.

Унинг билдиришича, Андижон туманида яшовчи Дилдорахон Аҳмедова жорий йилнинг 20 август куни кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур тиббиёт муассасасига қабул қилинган.

Аёлга муддатидан аввал кесарча кесиш амалиёти бажарилган. Туғруқ жараёни акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлар иштирокида муваффақиятли ўтказилган.

Чақалоқларнинг уч нафари қиз, бири ўғил:

  • биринчи чақалоқ – қиз, 1 840 грамм;
  • иккинчи чақалоқ – ўғил, 1 534 грамм;
  • учинчи чақалоқ – қиз, 1 584 грамм;
  • тўртинчи чақалоқ – қиз, 1 756 грамм.

Ҳозирда 4 нафар эгизак ва уларнинг онаси тиббиёт ходимлари назоратида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида 5 нафар эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг