Сув хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
22 Январь
4979Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Зокир Эшпўлатов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарорига асосан вазир ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори зиммасига вазирлик тизимидаги қуйи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш, шунингдек, туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни амалга ошириш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марат Жўраев Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси