Сурхондарёнинг “сўконғич” ҳокими чемпионга қорабайир совға қилди
Спорт
−
05 Ноябрь 2022
16515Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати ғолиби Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги маълум қилган.
Жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган чемпионатдаги иштирокини ғалаба билан якунлаб, олтин медални қўлга киритган Музаффар Тўрабоев 4 ноябрь куни она юрти Сурхондарё вилояти Бойсун туманида тантанали кутиб олинди.
Шунингдек, Боболов Музаффар Тўрабоевнинг ота-онасига миннатдорчилик билдириб, уларга эсдалик совғаларини топширган ва спортчига Париж-2024 Олимпиадасида омад тилаган.
Маълумот учун, Тўрабоев Жаҳон чемпионатига қадар Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилган Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам ғолибликни қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати тарихий мундиалида ўзбекистонлик спортчилардан яна бири Давлат Бобонов ҳам олтин медални қўлга киритганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь