Сурхондарёдаги ўзбек–афғон чегарасида вазият қандай? (видео)
Жамият
−
21 Август 2021
25158Сурхондарё вилоятидаги ўзбек–афғон чегарасида вазият барқарорлашгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Термиздаги назорат-ўтказиш пункти нормал режимда ишламоқда. Виза, яшаш гувоҳномаси ёки учинчи давлатларга авиачиптаси бўлган фуқаролар назорат пунктидан ўтказилмоқда. Пункт орқали иккала йўналишда юк ташиш автомобилларининг ҳаракати тикланган.
Маълум қилинишича, айни вақтда чегара яқинидаги қочоқлар учун вақтинчалик лагер бўш. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 20 август куни у ерда бўлган 150 нафар Афғонистон фуқаросига зарур ёрдам кўрсатилиб, ўз ватанига қайтарилгани ҳақида маълум қилди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси Афғонистонда беқарор вазият ҳукм сурмоқда. АҚШ ўзи қўшинларини ушбу мамлакатдан олиб кетиши ортидан “Толибон” Афғонистон ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Қобулни қўлга киритди.
Бундай кескинлик мамлакат ҳарбийлари ва чегарадош ҳудудларда яшовчи афғонистонликларни қўшни Ўзбекистон томонга қочишга мажбур қилди. Бу эса икки давлатни боғлаб турувчи Хайратон кўприги ҳамда Сурхондарёдаги ўзбек–афғон чегарасида бир оз кескин вазиятни юзага келтирди.
LiveБарчаси