Сурхондарёдаги портлаш қурбонлари сони ортди

3-саҳифа

image

Бугун, 7 декабрь куни соат 03:57 да Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ портлаш юз бергани ҳақида хабар бергандик.

ФВВ вайроналар остидан бир кишининг жасади топилганини маълум қилганди. Вазирлик орадан кўп ўтмай яна бир қурбон ҳақида маълумот берди.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, вайроналар остидан иккинчи қурбон жасади ҳам топилган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, портлаш оқибатида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.

Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

1271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг