Сурхондарёдаги давлат қўриқхонасига ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
23 Июль 6657 1 дақиқа
Бугун, 23 июль куни Сурхондарё вилоятида жойлашган давлат қўриқхонасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:52 да ФВБга 112 тизими орқали Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. ФВВга кўра, ёнғин ҳали бартафар қилинмаган. Ҳозирда ёнғин ўчирилмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида очиқ майдонда қуруқ ўт ҳамда эски автомобиль шиналари ёниб кетганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь