Сурхондарёда ўзини ҳимоя қилишга уринган 17 ёшли қиз қотилга айланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 июль куни Сурхондарё вилоятида 17 ёшли қиз ўзи ва яқинларини ҳимоя қиламан деб, 23 ёшли йигитни пичоқ билан жароҳатлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

3 июль куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчилар 29 ёшли С.Х. исмли аёл 17 ёшли қиз жиянлари Н.А., Н.Ш., 15 ёшли С.Ш. ва таниши 24 ёшли И.О. билан бирга Хайробод маҳалласида яшовчи қариндошининг уйига кетаётган бўлган. Ўша вақтда 23 ёшли М.И., 19 ёшли О.Т. ҳамда 22 ёшли И.М. уларнинг йўлларини тўсиб, ҳеч бир сабабсиз ҳақоратлаб, яшаш манзилига етиб келгунига қадар уларни таъқиб қилган. М.И. уларни уйига киришига қўймай, ҳақоратлаб, уриб, тан жароҳати етказган вақтида Н.А. ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, М.И.га қаратиб, тартибсиз пичоқни ҳаракатлантирганлиги оқибатида унинг чап қўл ва кўкрак қафасига енгил тан жароҳати етказган ва уйига кириб, дарвозани қулфлаб олган.

Шундан сўнг 3 нафар безорилар, ушбу уйнинг ҳовлисига девор ошиб кириб, ҳовлида улар билан жанжаллашаётган вақтларида Н.А. уларни қўрқитиш, ўзини ҳамда қариндошларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб кетганлигини сезмай, М.И.га жароҳат етказган.

Натижада М.И. шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Н.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Сурхондарёда

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг