Сурхондарёда ўзганинг пластик картасидан 27 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Январь
3613Сурхондарёда ўзганинг пластик картасидаги 27 млн сўмни ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Унга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи 23 ёшли М.М. ИИО га мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум шахс томонидан 27 млн сўм ечиб олинганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи 28 ёшли К.Б. содир этгани аниқланган.
Шунингдек, ушбу шахс интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли хил мазмундаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Бу ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг карталари бошқарувини қўлга киритиб, улар ҳисобидаги пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" ва "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўзганинг картасидан 460 млн сўм ечиб олган шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси