Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулотларни бошлади

Жамият

IMG_20210730_213521_855

Аввалроқ, Россия ҳарбий хизматчилари Афғонистон билан чегара яқинида август ойи бошида бўлиб ўтадиган қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Ўзбекистондаги Термиз полигонига келаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Термиз” полигонида Ўзбекистон – Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказиладиган қўшма ўқувларда иштирок этувчи РФ Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари Сурхонарёга етиб келган.

Меҳмонлар Термиз халқаро аэропортида кутиб олинган. Ҳамкорликдаги ўқувлар кеча, 30 июлдан бошланган.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда, уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.

Қайд этилишича, 30 июлдан 10 августгача ўтказиладиган амалий ҳаракатлар давомида ҳарбий хизматчилар Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаради.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

507

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг