Сурхондарёда ўқитувчи вазифани бажармаган ўқувчини калтаклади
3-саҳифа
−
16 Май 2022
13260Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтаклангани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь