Сурхондарёда ўқитувчи вазифани бажармаган ўқувчини калтаклади

Crime

−

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтаклангани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган. 

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. 

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.


Tags

Rate Count

541

Rating

3

Rate this article

Share with your friends