Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Сурхондарёда туман ҳокими жазоланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокими Қосим Мардоновга ўзига юклатилган вазифаларнинг ижросини белгиланган муддатларда бажармагани ва яна бир нечта сабаблар билан жарима интизомий жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимининг бугун, 14 март куни чиқарилган “Интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида”ги фармойишида сўз боради.

Унга кўра, ўзига юклатилган вазифаларнинг ижросини белгиланган муддатларда бажармагани, иш фаолиятини нотўғри ташкил этгани ҳамда вилоят ҳокими томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган топшириқлар ижросига эътиборсизлик билан қарагани учун Ангор тумани ҳокими Қосим Эсонович Мардоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан “ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи” миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кармана тумани ҳокими Валижон Юсупович Адизов иш фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари, ўзига юклатилган лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармай келгани учун жазоланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ҳоким Ангор Қосим Мардонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг