Сурхондарёда тепловоз юк машинасини уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида тепловоз ва “ЗИЛ” юк машинаси тўқнашуви натижасида 43 ёшли ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 7 август куни соат 23:30 лар атрофида Шўрчи— Элбулоқ темир йўл бекатлари оралиғида юз берган.

“ЗИЛ” юк машинаси резерв тепловоз ҳаракатланиб келаётганини кўра туриб, темир йўл кесишмасидаги светофор чироқларига амал қилмасдан йўлни кесиб ўтишга уринган. Бироқ поезд юк машинасини уриб юборган.

Оқибатда “ЗИЛ”ни бошқарган 43 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг