Сурхондарёда поезд ичидан “опий” топилди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятда гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасини олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида олиб борилган тадбирда поезд вагонининг остига беркитилган “опий” топилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 январь куни соат 04:45 ларда “Сариосиё” темирйўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, “Қудуқли” темирйўл бекатига қўшни давлатдан кириб келган темирйўл юк поезди белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. 

Натижада, юк вагонларининг бирида хуфия жойга беркитилган 1 дона рангсиз целлофанда  скотч билан ўралган ашё борлиги аниқланган. Шундан сўнг, ушбу ўрам экспертизадан ўтказилганда соф оғирлиги 135,3 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтган шахслар қўлга олиниб, уларга суд ҳукми ўқилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг