Сурхондарёда ноёб тоғ қўйини отган шахс 412 млн сўмга “тушди” (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган тоғ қўйини отган овчи ҳайвонот дунёсига 412 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
 
Маълум бўлишича, тезкор рейд тадбирида “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида фуқаро Т.И. ўзига тегишли ов қуроли билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган бир бош “Бухоро тоғ қўйи”ни ноқонуний равишда овлагани маълум бўлган.

Қайд этилишича, ушбу ҳаракатлар орқали “Ов қилиш ва ов хўжаликлари тўғрисида”ги ҳамда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сонли қарори иловасига кўра, ҳайвонот дунёсига 412 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 13 бош ёввойи қуённи ноқонуний овлаганлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Қизил китоб Экология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг