Сурхондарёда Nexia бетон тўсиққа урилди. Ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
28 Октябрь 2021
5261Жорий йилнинг 21 октябрь куни Сурхондарё вилоятида Nexia русумли автомобиль бетон тўсиққа урилди. Оқибатда ҳадовчи вафот этди, бир йўловчи шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 21:00 атрофида вилоятнинг Шеробод тумани Меҳнатобод маҳалласидан ўтувчи М39 автомобиль йўлининг 1311-километрида содир бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia русумли автомобилда Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, тезликни ошириши ва бошқарувни йўқотиши ортидан йўл ўртасида ўрнатилган бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, 1976 йилда туғилган йўловчи тез тиббий бўлимига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойи бошида Сурхондарёда бошқарувни йўқотган Nexia русумли автомобиль йўл четига чиқиб, чуқурликка ағдарилиб кетганди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи вафот этган.
LiveБарчаси