Қўрқинчли йўллар: Сурхондарё ва Хоразмда автомобиллар ағанаб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 9 октябрь куни Сурхондарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлниниг 1328 километрида содир бўлган.

Таъкидланишича, ҳайдовчининг етарлича малака ва тажрибага эга эмаслиги ҳамда юқори тезлик йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган. Кўк рангли автомобиль йўл четига чиқиб, чуқурликка ағдарилиб кетган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи вафот этган. 

Бундан ташқари, 9 октябрь куни Хоразм вилоятида ҳам шунга ўхшаш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа соат 16:30 да вилоятнинг Тупроққалъа тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 523-километрида содир бўлган.

1989 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. Nexia русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, чарчоқ оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўл четига чиқиб ағдарилган.

Бунинг оқибатида автомобиль йўловчилари Қ.Х. ва З.У. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг