Сурхондарёда мансабдор пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходими 3 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Термиз шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган.

Аниқланишича, мазкур шахс гўёки ушбу бўлим тез орада бошқа жойга кўчишини билдириб, бўшайдиган бинони ер майдони билан биргаликда танишлари ёрдамида аукцион орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 2 минг АҚШ доллари ва 12 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида банк эксперти 10 минг АҚШ доллари билан қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг