Сурхондарёда хонадонга бўри келиб қолди
Жамият
−
24 Июль
12748Сурхондарё вилоятидаги хонадонларнинг бирига келиб қолган бўри табиат бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Деновдаги хонадонлардан бирига бўри келиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Олиб борилган ўрганишларга кўра, бўри Денов тумани “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи фуқаро М.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани ва вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилгани маълум бўлган.
“Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди ва “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда аҳоли яшайдиган ҳудудга келиб қолган айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида маълум қилинганди.