Сурхондарёда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида можаро юз берди
3-саҳифа
−
12 Июнь 2022
23109Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ИИБ ходимлари тадбиркорга нисбатан куч ишлатаётгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Бошқарманинг маълум қилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг жорий йилнинг 2 февраль кунидаги “Ноқонуний қурилишларни мажбурий тартибда буздириш” ҳамда “Нотурар ер майдонидан чиқариш ҳақида”ги суд қарори ҳамда МИБ Олтинсой тумани бўлимининг ижро ҳужжатига асосан МИБ Олтинсой туман бўлими, туман ИИБ ҳамда тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 10:00 да мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган жойга боришганида, жавобгарлар ижро ҳаракатлари бажарилишига тўсқинлик қилиб, ходимларни ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатиб, маъсулларга тош ва ғишт бўлакларини отишган.
Натижада жамоат тартибини бузиб, давлат органлари ходимларига тан жароҳати етказган тўрт нафар фуқаро мажбурий тарзда туман ИИБга олиб борилиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда текширув ишлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси