Сурхондарёда ҳайдовчилар мижоз талашиб жанжал чиқарди
3-саҳифа
−
09 Январь 2023
4551Сурхондарёнинг Узун туманида “Автошоҳбекат”да бир гуруҳ фуқаролар мижоз талашиб жанжал чиқарди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 январь куни тумандаги “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган “Автошоҳбекат”да мижоз талашиши оқибатида ўзаро катта жанжал келиб чиққан. Фуқаролар турли хил тош ва таёқлар билан бир-бирига тан жароҳати етказган.
Маълум бўлишича, жанжалда 12 нафардан ортиқ киши иштирок этган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жанжал чиқарганларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида фуқаролар навбат талашиб жанжал чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси