Сурхондарёда эркак ёш болани уриб, шафқатсиз муносабатда бўлгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
30 Январь
8541Ижтимоий тармоқда эркак ёш болани уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Унда зўравон отанинг мурғак фарзандига турли хил ҳақоратомуз сўзлар билан руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказаётганини кўриш мумкин. Видео остидаги изоҳда эса эркакнинг оиласига умуман кун бермай, муттасил калтаклаб келаётгани қўшимча қилинган.
Мазкур ҳолатга Бош прокуратура ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, тарқалган видеохабардаги ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлганлиги аниқланган.
"Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъминланади", дейилади прокуратуранинг бу ҳақдаги изоҳида.