Сурхондарёда “электросет” мансабдори пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида энергетика соҳасининг мансабдор ходимига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиалининг Сурхондарё вилояти Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктириб, пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигининг электр энергиясидан қарздорлиги бўлсада, уни умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига қайта улаб бериш ва ўзида сақлаб келаётган фермер хўжалигига тегишли электрон ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар олганида қўлга олинганди. У ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг доллар талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё электросет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг