Сурхондарёда чегарани бузиб ўтишга уринган Франция фуқароси ушланди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2021 11634 1 дақиқа
Сурхондарёда гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларини контрабанда йўли билан Ўзбекистондан Афғонистонга олиб ўтишга уринган Франция фуқароси ушланди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 19:00ларда Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм чегара наряди томонидан Франция Республикаси фуқароси T.M. Ўзбекистондан Афғонистонга чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда тарзда ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтишга уринган вақтда тўхтатилган. Сўнг чегара қўшинлари томонидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларига ҳолат юзасидан божхона назоратини амалга ошириш учун хабар берилган.
Воқеа жойига соат 20:30 ларда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари етиб келиб, фуқарони холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказган. Натижада унга тегишли бўлган кулранг рюкзак сумкаси ичидан 26 дона “Topalgic 50 мг tramadol” номли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳолислар иштирокида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Live
Барчаси