ДХХ “лаборатория”да наркотик тайёрлашни йўлга қўйган талабаларни ушлади

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда интернет орқали синтетик гиёҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Қўлга олинган шахслар Тошкентда ижарага олинган учта хонадонда мефедрон синтетик гиёҳвандлик моддасини яширин лаборатория шароитида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Аниқланишича, мазкур хонадонларда 892 гр “мефедрон”, 45 гр" альфа-П" ва посинтетик моддалари ҳамда хомашё сифатида фойдаланиладиган 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий моддалар, зарур асбоб ускуналар ва ҳимоя воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан хуфия жойларга яшириб қўйилган 898 гр "мефедрон" моддаси, 15 литр ва 12 кг миқдоридаги турли ҳил кимёвий моддалар ҳамда 8 литр "бромкетон" олиб қўйилди.

Бундан ташқари, ноқонуний йўллар билан “биткоин” криптовалютасида жамғарилган 113 минг 773 АҚШ доллари мусодара қилинди.

Қайд этилишича, 1992 – 2000-йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзоларининг 3 нафари Тошкент ва хориждаги нуфузли ОТМлар талабалари экани маълум бўлди.

Шунингдек, синтетик гиёҳвандлик моддаларини чет элдан кириб келган ҳам чек қўйилди.

Хусусан, юк машинасида чет элдан келтирилган электросамокат ичига яшириб қўйилган 1 кг 994 гр "мефедрон" ва 499 гр "спайс" моддалари ҳамда 6 дона "гашиш" капсуласини қабул қилиб олган вақтида Тошкентда яшовчи 25 ёшли муқаддам судланган шахс ушланди.

Шунингдек, 1984 йилда туғилган фуқаро хориждан юк машинасида олиб келинган электросамокат ичига яшириб қўйилган 500 гр героин, 947 гр гашиш, 500 дона LSD номли синтетик гиёҳвандлик модда ва 60 дона гашиш капсуласини қабул қилиб олган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, мазкур шахслар Тошкентда интернетда гиёҳвандлик моддасини сотувчи гуруҳнинг фаол аъзолари бўлиб, катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини сотиш ва тарқатиш билан шуғулланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг