Сурхондарёда бир неча эркак мактаб ўқувчисини ўғирлаб, зўрлагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
16 Март 2022 39988 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир неча киши Сурхондарёда мактаб ўқувчисини ўғирлаб, уни зўрлагани ва ҳозирда улар озодликда юргани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтган йилнинг 3 ноябрь куни Жиноят кодексининг 128-1-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари якунланган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судига юборилган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь