Сурхондарёда автомагистрал йўл ва айрим хонадонларни сел босди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
9338Кеча, 8 ноябрь куни М39 халқаро автомагистрал йўлининг Сурхондарё вилояти Бойсун тумани "Чилонзор" маҳалласидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб келган. Ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари етиб боришган ва вазият назоратга олинган.
Ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
“Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган бўлиб, тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўришларини, сел-сув тошқинлари юзага келганда тезкор штабларнинг 101, 1050 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси