Сурхондарёда 100 йиллик 11 та арча қўпориб ташланди (видео)
3-саҳифа
−
16:25 1517 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида қарийб 100 йиллик 11 туп Зарафшон арчаси ноқонуний равишда қўпорилгани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 3 август куни Сариосиё тумани Сангардак маҳалласидаги Узун ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда содир бўлган. Бу ерда дарахтларни қўпориш ва уларга зарар етказиш ҳолатлари қайд этилган.
Маълумотларга кўра, дарахтларга зарар етказиш ишлари ҳеч қандай рухсатсиз, экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай амалга оширилган.

Ҳозирда мутахассислар томонидан дарахтларга етказилган экологик зарар миқдори аниқланмоқда. Шунингдек, амалга оширилган қурилиш ишлари экологик қонунчилик талабларига мос ёки мос эмаслигига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Экология миллий қўмитаси маълумотига кўра, текширув якунлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Якуний натижалар ҳақида жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ортиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ғайриқонуний тарзда кесилгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси