Сурхондарёда ҳам инспектор вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани аниқланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида инспектор вояга етмаган қиз билан жинсий хусусиятга эга ноқонуний ҳаракатлар содир қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

Маълум қилинишича, собиқ Денов тумани Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи А.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисми ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан жиноят иши тергови якунланиб, айблов хулосаси билан судга юборилган.

“Бошқа шахсларнинг ижтимоий тармоқлар орқали асоссиз ва туҳматдан иборат, жамоатчиликни чалғитувчи ахборотни тарқатиши вояга етмаган шахсга нисбатан жиноят содир қилган шахсни жавобгарликдан қутулиб қолишига хизмат қилмайди. Жазо муқаррарлиги таъминланади”, дейилади хабарда.

Тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, инспектор 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори қамоққа олинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг